Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастронинг Cубадебате.cу сайти орқали маълум қилишича, Куба Эболага қарши курашда АҚШ билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар бермоқда.
«Кубалик тиббий ходимлар америкаликлар билан шунча йиллардан бери бир-бирига душман бўлган икки давлат ўртасида тинчлик ўрнатишга интилиш учун эмас, балки бу вазифага (Эбола вирусига) ечим излашда жон дили билан ҳамкорлик қилади», — деб қайд этди Кастро.
Етакчи, шунингдек, ҳамкорлик бутун дунёда тинчлик ўрнатишга қаратилган уриниш бўлишини таъкидлади.
Фидель Кастронинг айтишича, 20 октябрь куни Гаванада Кариб денгизи ва Лотин Америкасидаги бир неча давлат раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтади. Унда олиб бориладиган музокараларда Эбола вируси тарқалишининг олдини олиш учун зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)