АҚШ Федерал қидирув бюроси директори Жеймс Коми турли гаджетлар ишлаб чиқарувчи компанияларни фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини шифрлашдан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Ars Technica хабар бермоқда.
«Ҳаттоки биз суд қарори бўйича маълумотларни тутишга рухсат олганимизда ҳам, кўпинча техник имкониятларимиз етмай қолади», − деди Коми. Унинг сўзларига кўра, Эдвард Сноуденнинг иқроридан кейин тобора кўпроқ америкаликлар аксилжосус технологиялардан фойдаланмоқда. Яқинда эса Apple ва Google компаниялари ўзларининг мобил операцион тизимларида кодлаш технологиясидан фойдаланишини маълум қилди. ФҚБ раҳбарининг айтишича, бу жараён давом этаверса, унинг идораси ўз ишини бажаролмай қолади.
Эслатиб ўтамиз, гаджет ишлаб чиқарувчи компаниялар АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуденнинг улар махсус хизматлар билан ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги гапларидан кейин шахсий маълумотларни сақлаш сиёсатига кўпроқ эътибор беришни бошлаган.
Изоҳ (0)