Мексиканинг Лос-Кабос яриморолида супермодель Синди Кроуфорд ва Голливуд актёри Жорж Клуни бир-бирига қўшни бўлган ҳолда ўз виллаларини қурди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Юлдузларнинг виллаларини умумий девор ажратиб туради. Иккала уй ҳам мексикалик меъмор Рикардо Легоррете томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, жойнинг табиати ва манзарасига лойиқ тушган. Бироқ юлдузларнинг виллалари ён-атрофдаги уйлардан қурилишдаги ўзига хосликлар ва қўшимчалари билан ажралиб туради.Лос-Кабос Мексиканинг Қуйи Жанубий Калифорния штатида жойлашган бўлиб, машҳурларнинг дам олиши учун энг қулай жойлардан ҳисобланади. Ҳудуд АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри билан тўғридан-тўғри транспорт алоқасига эга.