Тожикистонда 2014 йилнинг дастлабки олти ойи давомида Тожикистон фуқаролари ва хорижликлар ўртасида 95 та никоҳ қайд этилди. Бу ҳақда «Кун» хабар бермоқда.
Dialog.tj’нинг ёзишича, 2013 йил биринчи ярим йиллигида бу кўрсаткич 57 тани ташкил этган. Ушбу никоҳларнинг энг кўпи — 48 таси Ўзбекистон фуқаролари билан қурилган оилалардир. Хабар қилинишича, Россия фуқаролари билан 16 та, афғонистонликлар билан 12 та, қирғизистонликлар билан тўққизта, эронликлар билан тўртта никоҳ қайд этилган.
Маълумот учун, Тожикистон Оила кодексига 2011 йилда киритилган ўзгартиришга мувофиқ, хорижлик шахс Тожикистон фуқароси билан никоҳ қура олиши учун Тожикистон ҳудудида камида бир йил яшаган бўлиши ва бўлғуси келин-куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилган бўлиши керак.
Изоҳ (0)