«Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси 2014 йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида амалга оширилган лойиҳалар ҳисоботини тақдим этди.
Ҳисоботда қайд этилишича, ҳозирда компания корхоналари томонидан электр энергиясини ҳисобга олувчи замонавий электрон ҳисоб асбобларини жорий этишга оид ишлар олиб борилмоқда.
Электрон ҳисоблагичларни жорий қилиш бошланган вақтдан бошлаб ўтган давр ичида юридик истеъмолчиларга 237 минг 763 та уч фазали ва 138 минг 704 та бир фазали электрон ҳисоб асбоблари ўрнатилган.
Шу кунга қадар, маиший истеъмолчилар фойдаланишига топширилган уч фазали электрон ҳисоб асбоблари миқдори 13 минг 409 донани ташкил этган бўлса, уларнинг бир фазали тури уч миллион 287 минг 282 жойга ўрнатилган.
Изоҳ (0)