Тошкентдаги видеокузатув камералари автомобиль тезлигини аниқлаш (авто-радар), автомобилнинг рақам белгисини таниб олиш ҳамда светофорнинг қизил чироғи ёнган пайтда автомобилнинг тўхтамай ўтиб кетишини аниқлаш каби учта асосий функцияни бажаради. Бу ҳақда RedPen хабар берди.
Шунингдек, чорраҳаларга Trigger System ўрнатилади. У махсус лазер бўлиб, светофорнинг қизил чироғида автомобиль тўхташ чизиғини кесиб ўтса, камерага бу ҳақда хабар жўнатади. Камера эса автомобилни суратга олади, сўнгра ҳайдовчига қоидабузарлик учун жарима солинади.
Бунинг учун камерали чорраҳаларнинг барчасига Ўзбекистонда ушбу тизимни жорий қилаётган Швейцариянинг АGТ International компаниясидан сотиб олинган светофорлар ўрнатилиши керак. Светофорлар ҳам тизимга уланади.
Изоҳ (0)