«Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси 2014 йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида амалга оширилган лойиҳалар ҳисоботини тақдим этди.
Ҳисоботда қайд этилишича, «Соғлом бола йили» соҳа дастури бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун сарф-харажат 3,6 миллиард сўмни ташкил этди. Бу эса давр прогнозига нисбатан 127 фоизга тенгдир.
Озиқ-овқат дастури доирасида эса юқорида келтирилган муддат мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича ишлар давом эттирилди.
Хусусан, 2014 йилнинг тўққиз ойи мобайнида 21,48 тонна гўшт, 533,3 тонна сут, 227,5 тонна сут маҳсулотлари истеъмолчиларга етказиб берилди. Бундан ташқари, етказилган 317,86 тонна сабзавотнинг 235,9 тоннасини бодринг ва 81,98 тоннасини помидор ташкил этди.
Изоҳ (0)