Каталониянинг «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ўтган мавсумда тўпурарлик бўйича қайд этган натижаси учун «Олтин бутса» совринига эга бўлди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Ушбу совринни унга «Ливерпуль»нинг собиқ бош мураббийи Кенни Далглиш топширди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Суарес «Ливерпуль» таркибида 33 ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол киритишга муваффақ бўлганди. Шунингдек, у 17 та голли узатма ҳам амалга оширган.
Суаресни тақдирлаш маросимига Хави, Иньеста ва Бускетслар ҳам келди.
Изоҳ (0)