Голливуд актёри Radio Times’га берган интервьюсида Брэд Питт олти ёшлигидан буён ёнида ўқотар қурол олиб юришини тан олди. Бу ҳақда «Сегодня» нашри хабар бермоқда.
«Мен ўсиб-улғайган жойларда (Питт Оклахомада туғилиб, Миссурида катта бўлган) ўз аждодларинг қўлидан қурол олиш оддий ҳолат эди. Акам отамнинг тўппончасини олганди, менга эса бобомнинг қуроли насиб қилган. У пайтларда мен ҳали болалар боғчасига борардим», − деди актёр.
Унинг таъкидлашича, қурол ростдан ҳам хавфли нарса, бироқ отаси уни қуролга чуқур ҳурмат руҳида тарбиялаган. Актёр ёнида қурол бўлса, оиласининг хавфсизлигига аминроқ бўлишини айтган.
Изоҳ (0)