Корея Халқ Демократик Республикаси ва Корея Республикаси вакиллари етти йилдан буён биринчи марта олий даражадаги ҳарбий музокарлар ўтказди, деб хабар бермоқда Gazeta.ru.
Икки мамлакат генераллари учрашуви Пханмунжомдаги чегара ҳудудида бўлиб ўтган. Музокаралар бир неча марта содир бўлган отишмалардан кейинги вазиятни юмшатиш мақсадида ўтказилган.
Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида генераллар даражасидаги учрашув сўнгги марта 2007 йил декабрь ойида бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)