16 октябрь куни Сан-Францискода 30 та таниқли ишлаб чиқарувчилар иштирокида қадимий гиламлар ва текстиль маҳсулотларининг анъанавий ҳар йиллик кўргазмаси бошланади, деб хабар бермоқда Uz24.
Бу йилги фестиваль доирасида Деннис Маркванднинг шахсий коллекциясидан ўрин олган ўзбек ва қирғиз гиламларининг махсус кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади.
Деннис Маркванд бу турдаги материалларни йиғувчи энг машҳур коллексионерлардан бири ҳисобланади. Кўргазмада гиламлар унинг ўғли Уэсли Маркванд томонидан намойиш этилади.
Изоҳ (0)