АҚШ давлат котиби Жон Керри АҚШ ва жаҳон ҳамжамияти Украина жануби-шарқидаги ўз тақдирини ўзи белгилаш бўйича референдумларни тан олмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
«Украинадаги ягона қонуний сайлов Олий Радага бўладиган сайловдир. Мустақиллик тўғрисида референдум ўтказишга ҳар қандай уриниш Минскдаги келишувларнинг бузилиши бўлади», − деди Керри 15 октябрь куни Парижда бўлиб ўтган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувидан сўнг.
Шунингдек, АҚШ давлат котиби Донецк аэропорти атрофидаги отишмаларни тезда тўхтатиш зарурлигини эслатиб ўтган.
Изоҳ (0)