Жаҳоннинг энг бой модели Жизель Бундхен афсонавий Chanel No.5 атирининг реклама кампанияларидаги янги «юзи»га айланди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Нью-Йоркда машҳур бренднинг реклама ролиги тақдимоти ўтказилди. Бразилиялик супермоделга клип премьерасида унинг режиссёри Баз Лурман ҳамроҳлик қилган. Бундхен билан тузилган шартнома қиймати маълум қилинмаган.
Chanel бренди реклама кампаниясининг аввалги «юз»лари Мерилин Монро, Катрин Денёв, Одри Тоту, Бред Питт, Николь Кидман каби машҳур актёр ва актрисалар бўлган.
Изоҳ (0)