Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Евросиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонунни имзолади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Аввалроқ, Қозоғистон парламенти юқори палатаси − Сенат Евросиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонунни қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Россия, Белоруссия ва Қозоғистон ўртасида 2014 йил май ойида имзоланган шартнома 2015 йил 1 январидан кучга кириши кўзда тутилган. Шунингдек, шартномага 10 октябрь куни Арманистон ҳам қўшилган.
Изоҳ (0)