Ўтган дам олиш кунлари АҚШ олтинчи флоти байроқдори ҳисобланадиган USS Mount Whitney кемаси Босфор бўғозидан ўтиб, Қора денгиз акваториясига кирди. Бу ҳақда АҚШнинг НАТОдаги ваколатхонаси Twitter’ига асосланиб «Европейская Правда» хабар бермоқда.
Дипломатик миссия Босфордан 11 октябрь куни ўтган ушбу кемага қандай ҳарбий топшириқлар берилганини маълум қилмаган. Бу USS Mount Whitney’нинг Қора денгизги биринчи ташрифи эмас. 2008 йилги Россия-Грузия уруши даврида айнан шу кема биринчи бўлиб Грузиянинг Поти портига йўл олган эди.Шунингдек, Twitter’нинг туркиялик фойдаланувчилари бошқа ҳарбий кемалар ҳам Босфордан ўтганини маълум қилган. Жумладан, USS Cole DDG67 кемасининг фотосурати ҳам келтирилган.
Изоҳ (0)