Эбола вирусидан ҳалок бўлганлар сони 3879 нафарга етди, шунингдек, яна 8033 нафар одам ушбу касаллик билан зарарлангани аниқланган. Бу ҳақда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига асосланиб, Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Кун» нашри.
Қайд этишларича, ушбу маълумотлар 5 октябрь оқшомида олинган ахборотга мос келади.
Ҳозирги вақтгача ушбу вирус Серра-Леоне, Гвинея, Либерия, Нигерия, Сенегал ва Конго Демократик республикасида тарқалаётгани маълум. Эбола билан касалланганлик ҳолатлари эса, Африкадан ташқарида, фақат АҚШда ва Испанияда қайд этилди.
Хусусан, Либериядан Техасга қайтганидан сўнг Эбола билан касаллангани маълум бўлган дастлабки америкалик 8 октябрь куни Далласда вафот этди.
Изоҳ (0)