Америкалик рэпер Akonнинг Конгодаги концерти можарога сабаб бўлди. Эбола безгагига дучор бўлган африкаликларни қўллашни истаган хонанда ўз соғлиғини ўйлаб, герметик рангсиз шар ичида чиқиш қилди. Бу ҳақда Daily News’га таяниб, «Вести» хабар бермоқда.
Қисқа муддатда интернетда Akonнинг Гома шаҳрида катта шарда ўтириб, кўплаб мухлислар қўлида сайр қилаётгани тасвирланган суратлар пайдо бўла бошлади.
«Безгак юқтириб олмаслик учун менга Akonникидек шар керак. Мен унда ишлайман», — деб қайд этди мухлислардан бири ўз твиттерида.
Қўшиқчининг ўзи эса мазкур янгиликка ҳеч қандай изоҳ бермади.
Журналистларнинг таъкидлашича, рэпер бундан аввал ҳам ўз дастурларида шардан фойдаланган. Масалан, 2010 йил Akon Австралиядаги шоуда мухлисларини шарда ўтирган ҳолда хурсанд қилган.
Изоҳ (0)