Озарбайжон пойтахти Бокуда ўтказилаётган ФИДЕ Гран-Присининг 1-тури Халқаро шахмат федерацияси президенти Кирсан Илюмжинов ва Озарбайжон миллий федерацияси президенти Элман Рустамовнинг икки жуфт шахматчилар тахтасида сурган тимсолий юриши билан бошланди, деб хабар беради 12news.uz.
1-тур баҳслари доирасида икки шахматчи ғалаба қозонган бўлса, тўрт учрашувда, жумладан, Куба шахматчиси Ленер Домингес ва Рустам Қосимжонов баҳсида ҳам дуранг натижа қайд этилди.
2-турдан ўрин олган учрашувда Рустам Қосимжонов озарбайжонлик гроссмейстер Теймур Ражабовга қарши дона суриб, бу сафар ҳам дуранг ўйнади.
Икки тур умумий натижалари қуйидагича:
- 1—4: Каруана, Гелфанд, Накамура, Свидлер — 1,5 очкодан;
- 5—9: Гришчук, Қосимжонов, Ражабов, Домингес, Томашевский — 1 очкодан;
- 10—11: Мамедяров, Карякин — 0,5 очкодан;
- 12: Андрейкин — 0 очко.
Изоҳ (0)