Гонконг маъмурияти раҳбари Ли Чженйин шаҳар кўчаларида давом этаётган намойишларни душанбагача тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
У намойишчиларни энди мактаблар ва ҳукумат муассасаларининг фаолиятини қайта йўлга қўйилиши учун барча зарур чоралар кўрилиши билан огоҳлантирди.
Шанба куни Монгкок савдо мавзесида норозилик акцияси иштирокчилари ва намойишларга қаршилар ўртасида яна тўқнашувлар содир бўлган. Жума куни эса 19 киши безорилик учун қўлга олинган бўлиб, уларнинг 8 нафари жиноий гуруҳлар аъзолари эканлиги аниқланган. Шу аснода намойиш ташкилотчилари ҳукумат билан музокараларни ортга сурган. Пекин эса маҳаллий ҳукуматни қўллаб-қувватлашини билдирган.
Бир ҳафтадан буён давом этаётган норозилик намойишларида иштирокчилар Хитойнинг ушбу алоҳида маъмурий ҳудудида 2017 йилда тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан демократик сайловлар ўтказишни талаб қилмоқда. Улар Хитой ҳукуматининг Гонконг сайловларидаги номзодларни тасдиқдан ўтказиш истагидан норози.
Изоҳ (0)