«Краснодар» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Европа лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги «Эвертон»га (1:1) қарши ўйин ҳақида «НТВ-Плюс Футбол» каналига интервью берди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Одил Аҳмедов учрашувда қайд этилган дуранг омадсизликми ёки яхши натижами, деган саволга натижа деб жавоб бериш адолатли бўлишини айтди. «Биз яхши жамоа билан ўйнадик. Ҳисоб 1:0 бўлиб турган вақтда бизда имкониятлар бўлди. Ўша вақт гол урганимизда, балки ғалаба қозонган бўлар эдик. Бироқ Европа лигасида бундай рақиб билан дуранг ўйнаш — яхши натижа», — деди футболчи.
Шунингдек, у иккинчи бўлимнинг ўртасида «Эвертон» босимни оширгани ҳақида фикр билдирар экан, «Албатта, 1:0 ҳисобида биз ортда ишончлироқ ўйнашга интилдик, сабаби улар кўплаб ҳужум амалга оширди. Агарда улар ғалаба қозонаётган бўлган тақдирларида ҳам шундай ўйнаган бўлар эдик. Жисмонан бизга бирозгина куч етишмади, шу сабаб рақиб бизни ўз дарвозамизга қамал қилди», — деб таъкидлади.
Изоҳ (0)