Осиё ўйинларининг бокс баҳслари 91 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик боксчи Мирзоҳиджон Абдуллаев ярим финалда эронлик Жасим Делаварига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Шу тариқа Мирзоҳиджон Абдуллаев Ўзбекистон ҳисобига 16-бронза медални олиб келди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 35 тага етди.
Изоҳ (0)