Ўзбекистонлик таэквондочилар делегация ҳисобига олтин медални тақдим этди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Жасур Бойқобилов (87 кг) финалда хитойлик Чен Линг Лонгни мағлуб этди. У олти очко жамғарган бўлса, рақиб таэквондочиси уч очкони қўлга киритди.
Таъкидлаш лозим, Жасур ғолиблик йўлида кучли таэквондо мактабига эга бўлган Эрон, ушбу спорт турининг ватани ҳисобланган Жанубий Корея вакилларини мағлуб этди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони олтита олтин, олтита кумуш ва 13 та бронзага етди.
Изоҳ (0)