Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг юнон-рум кураш баҳсларида навбатдаги ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлмоқда, деб хабар беради «Olamsport».
71 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Дилшоджон Турдиев финалда Жанубий кореялик рақиби Жун Жихунга 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, Ўзбекистон делегациясига яна битта кумуш медални қўшиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Дилшоджон Турдиев финалгача туркманистонлик Шермат Пермановни 4:0 ҳамда япониялик Фужимура Сутомуни 4:0 ҳисобларида мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)