Греция ҳукумати ишқибознинг ўлими туфайли мамлакат чемпионатининг 6-тури ўйинларини қолдирди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Греция чемпионати доирасидаги 3-дивизион учрашувларининг бирида ишқибозлар ўртасида муштлашув келиб чиқди ва натижада 46 ёшли мухлис Костас Кацулис олган оғир жароҳатлари туфайли вафот этди.
Ўйинлар қолдирилиши билан боғлиқ қарор Грециянинг баскетбол ва гандбол чемпионатларига ҳам қўлланилди.