Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг юнон-рум кураши мусобақаси 80 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик Бесики Салдадзе бронза медаль соҳибига айланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Бесики бронза медаль учун қатарлик Хон Жаъфар Хон билан курашди. Баҳсда ўзбекистонлик курашчи 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Салдадзе чорак финалда ҳиндистонлик Сингх Харпритни 3:1 ҳисобида таслим қилганди. Сўнгра ярим финалда эронлик Ҳабибуллоҳ Акхлагига ютқазиб қўйди — 0:4.
Изоҳ (0)