28 сентябрь ҳолатига кўра, «Флешка» савдо мажмуасида 16 Гб хотирали iPhone 6 смартфони 3 150 000 сўмдан сотилмоқда. Бундан кўриш мумкинки, янги iPhone 6 смартфони бир ҳафтада 2 400 000 сўмга арзонлашган, дея хабар бермоқда «Пароль» нашри.
20 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида янги iPhone 6 смартфонининг 16 Гб ички хотирали тури 5 550 000 сўмдан сотила бошлангани ҳақида аввал хабар берилган эди.
Шунингдек, iPhone 6 смартфонининг 64 Гб ички хотирага эга тури ҳам ушбу мажмуада 4 000 000 сўмдан сотила бошланган. iPhone 6 смартфонларининг уч хил рангли турини ҳам сотувда учратиш мумкин. Smartфонлар нархи эса рангига қараб ўзгармайди :)
Ўзбекистонда энг қиммат iPhone 6 Plus смартфони эса 5 миллион сўмдан сотилмоқда. iPhone 6 Plus смартфонларининг «Флешка»даги нархлари билан «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)