Нью-Йорк устидан учиб ўтаётган иккита енгил двигателли самолёт осмонда тўқнашиб кетди. Натижада икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Новая газета».
Cеssnа 172 ҳамда SeaRay деб номланган самолётларнинг тўқнашуви сабаблари ҳали маълум эмас. Бироқ биринчи самолётнинг Ланкастер шаҳрига қулаб тушгани аниқланган. Ҳодисанинг иккала қурбони ҳам айнан шу самолётда бўлган: учувчи ва йўловчи бола.
Иккинчи самолёт эса омад туфайли далага қўнишга муваффақ бўлган. Ушбу самолёт бортида учувчи ва 9 ёшли қиз бўлган, уларга зиён етмаган. Воқеа юзасидан текширув ишлари бошланган.
Изоҳ (0)