Инчеон шаҳрида ўтказилаётган 17-Осиё ўйинларида спортнинг энг нафис тури – енгил атлетикачилар медаллар учун курашни давом эттимоқда. Етти кураш баҳслари якунига кўра, Ўзбекистон вакили Екатерина Воронина 5912 очко билан олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Бу Ўзбекистон терма жамоасининг тўртинчи олтин медали бўлди. Ушбу йўналишда қатнашган яна бир ўзбекистонлик спортчи Юлия Тарасова (5482) бронза медални қўлга киритди. Хитойлик Куинг Линг Ванг (5856) кумуш медаль билан тақдирланди.
Изоҳ (0)