27 сентябрь, шанба куни Telegram’га уюштирилаётган DDoS-ҳужум натижасида ушбу мессенжер баъзи давлатларда ишламай қолиши мумкин. Бу ҳақда «Кун» маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
https://twitter.com/telegram/status/515819785972903936
Telegram мессенжерининг Twitter’даги аккаунтида ёзилишича, дастур серверлари сониясига ўнлаб гигабит ҳажмда DDoS-ҳужумига учрамоқда. Шу боис айрим давлатларда Telegram мессенжеридан фойдаланишда муаммолар юзага келиши мумкин.
https://twitter.com/durov/status/515824076754272257
Telegram мессенжерининг асосчиси Павел Дуров эса, Telegram’да ҳеч қачон бундай катта ҳажмдаги DDoS-ҳужумга дуч келмагани ва фақатгина Vkontakte’да бир қанча ёқимсизларини кўрганини таъкидлаб твит қолдирган.
https://twitter.com/xattabych/status/515767043547615232
Telegram мессенжери Ўзбекистонда ҳам ишламай қолгани ҳақида дастур фойдаланувчилари ижтимоий тармоқларда хабар беришмоқда. Facebook’даги Potrebitel.Uz гуруҳининг айрим аъзолари эса Android қурилмалар учун Super VPN ва iOS қурилмалар учун VPN Security – Onavo Protect дастурларини ўрнатиб, Telegram мессенжеридан фойдаланишаётгани ҳақида изоҳ қолдиришган.
Изоҳ (0)