Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси илк олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Ҳозиргина эркин курашнинг 70 килограмм вазн тоифасидаги баҳслари финал беллашувида ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов мезбон курашчи Ох Манхони 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Абдураҳмонов нимчорак финалда тожикистонлик Сомиршо Воҳидовни, чорак финалда хитойлик Линг Хаивеини, ярим финалда эса япониялик Кожима Такафумини таслим этган эди.
Изоҳ (0)