«Малага» — «Барселона» учрашувини бошқариб борган ҳакам Алехандро Эрнандес «Малага» ҳимоячисига кўрсатилган сариқ карточкани изоҳлаб, бу вазиятда Месси рақибини ҳақорат қилмаганини айтиб ўтди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Айрим Испания ОАВларида маълум қилинишича, Эрнандес бу ҳақда ўйиндан кейинги протоколда қайд қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Малага» ҳимоячиси Велигтон «Барселона»га қарши кечган Испания чемпионатининг 5-тур ўйинида аргентиналик ҳужумчининг юзига ташланган. Ўйиндан кейин Велигтон мазкур вазиятга Месси уни ҳақорат қилганини айтиб, изоҳ берган.
Учрашув бош ҳаками Алехандро Эрнандес учрашувдан сўнг, ўз протоколида содир бўлган мазкур воқеани қуйидагича изоҳлайди: «Ўйиннинг 82-дақиқасида Велигтон рақибига ташлангани ва спортчиларга хос бўлмаган ҳаракати учун сариқ карточка олди. Бу ҳар бир ўйинда бўлиб турадиган ҳолат. Месси рақибини ҳақорат қилмаган ва уни сўкмаган эди, бу оддий эпизоддир».
Изоҳ (0)