Бугун Инчеон — 2014 доирасидаги спорт гимнастикасининг трамполинда сакраш мусобақаси бошланди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Мусобақада иштирок этаётган етти нафар спортчининг икки нафарини ўзбекистонликлар ташкил этади. Тажрибали Екатерина Хилько ва Анна Каспарян ушбу йўналишда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда.
Аёллар ўртасида саралаш баҳсларида Каспарян учинчи ўринни эгаллади. У мажбурий машқда 45.500, эркин дастурда эса 51.300 баҳо олди ва умумий ҳисобда 96.800 балл жамғарди. Хилько эса дастлабки уринишдан кейин 45.165 балл билан 4-ўринни эгаллаб турганди. Бироқ эркин дастурни бажариш чоғида батутдан чиқиб кетди. Шунинг учун у якунда 6-ўринни эгаллади (50.645 балл). Шунга қарамай, у финал босқичида иштирок этади. Екатерина финал босқичини иккинчи бўлиб бошлайди.
Саралаш баҳсларида юқори ўринларни 103.715 ва 102.195 балл тўплаган хитойлик икки спортчи эгаллади.
Изоҳ (0)