«Манчестер Юнайтед» Роналдуни қайтармоқчи бўлса, 180 миллион евро тўлаши лозим бўлади, деб хабар бермоқда Uff.uz The Guardian нашри маълумотига таяниб.
The Guardian томонидан таъкидланишича, «Қироллик клуби» ҳам, ўз навбатида, шунча маблағ эвазига Роналдуни сотишга қарши эмас. Португалия терма жамоаси ҳужумчиси «Манчестер Юнайтед»га қайтса, ҳафтасига 500 минг евро маош олиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» ҳужумчиси «Манчестер Юнайтед»га қайтишни истаётганини маълум қилди. Кейинроқ турли нашрларда Роналдуни жамоа таркибида олиб қолиш учун «Қироллик клуби» қанча пул керак бўлса, шунча сарфлашга тайёрлиги ҳақида хабар тарқалди.
Изоҳ (0)