Осиё ўйинларининг бокс мусобақасида ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов бугун рингга кўтарилди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
49 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Ҳасанбой хитойлик Лу Бинни очколар бўйича мағлуб этди. Ҳар учала ҳакам ҳам бир овоздан Дўсматовнинг ғалабасини қайд этди — 30:27, 29:28, 30:27.
Ҳасанбой чорак финал йўлланмаси учун индонезиялик Корнелис Квангу Лангу билан жанг олиб боради. Ушбу баҳс 28 сентябрь куни ўтказилади.
Изоҳ (0)