Ҳамиша ёш бўлиб келган Оксана Чусовитина Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Ўзбекистонлик 39 ёшли атлетикачи спорт гимнастикасининг таянчга таяниб сакраш бўйича финал баҳсларида иштирок этди.
Дастлабки уринишда у 14.900 баллга муносиб топилган бўлса, иккинчи сакрашда 14.600 балл олди. Натижада унинг ўртача баҳоси 14.750 баллни ташкил этди.
Ушбу йўналишда ғолибликни КХДР вакили Хонг Юн Чжонг (15.349) эгаллаган бўлса, ветнамлик Пан Ти Ха Тан (14.683) бронза медалга эга бўлди.
Финалда иштирок этган яна бир Ўзбекистоннинг яна бир вакили Дилноза Абдусалимова эса 13.166 балл билан 6-ўринни банд этди.
Изоҳ (0)