Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг оғир атлетика баҳсларида навбатдаги вазн тоифаси ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди. Эркаклар ўртасидаги 85 килограмм вазн тоифасида хитойлик Шин Тен Тао икки курашда умумий 381 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Кумуш медаль (380 кг) Эрон вакили Киануш Рустамига насиб этган бўлса, 369 килограмм натижа қайд этган ўзбекистонлик Улуғбек Алимов бронза медаль билан тақдирланди.
Алимов даст кўтаришда 164, силтаб кўтаришда 205 килограмм тошни ўзига бўйсундирди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон делегацияси медаллари сони саккизтага етди. Ҳозирча Ўзбекистон ҳисобида битта кумуш ва еттита бронза медаль бор.
Изоҳ (0)