iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонлари каттароқ дисплейда ишлаб чиқарилган ҳамда уларда аввалгиларидан кўра кўпроқ қувватга эга батареялар ўрнатилган. Phonearena.com сайти янги iPhone 6 ва бошқа смартфонларнинг батареяларини таққослади. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
Батарея қуввати қанча пайтга етишини текшириш учун махсус веб-скриптдан фойдаланилди. Текширувлар натижасига кўра, iPhone 6 батареясининг қуввати 5 соат-у 22 дақиқага етган бўлса, iPhone 6 Plus батареясининг қуввати эса 6 соат-у 32 дақиқадан сўнг тугаб қолган.
Машҳур смартфонлар батареясининг қуввати қанчага етишини қуйида кўришингиз мумкин:
- Sony Xperia Z3 – 9 соат-у 29 дақиқа;
- Huawei Acend Mate7 – 9 соат-у 3 дақиқа;
- Samsung Galaxy S5 – 7 соат-у 38 дақиқа;
- HTC One (M8) – 7 соат-у 12 дақиқа;
- LG G3 – 6 соат-у 14 дақиқа;
- Samsung Galaxy Note 3 – 6 соат-у 8 дақиқа;
- Motorola Moto X (2014) – 5 соат-у 45 дақиқа;
- Apple iPhone 5s – 5 соат-у 2 дақиқа.
Изоҳ (0)