5,1 миллиметр қалинликка эга Gionee Elife S5.1 дунёдаги энг ингичка смартфон сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Mail.Ru сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфон сентябрь бошида тақдим этилгани ва Gionee компанияси ингичка смартфон ишлаб чиқариш бўйича ўзининг аввалги рекордини янгилагани ҳақида хабар берилган эди.
Унда 4,8 дюймли AMOLED дисплей, 5 мегапикселли олд ва 8 мегапикселли орқа камера, 1,2 ГГц частотага эга Snapdragon 400 процессори, 1 Гб тезкор ва кенгайтириб бўлмайдиган 16 Гб ички хотира, 2100 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. Смартфон Android 4.3 оперцион тизимида ишлайди.
Gionee Elife S5.1 смартфони Хитойда 325 доллардан сотилмоқда. Унинг суратларини ушбу фотожамланмада томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)