Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида Galaxy S5’нинг кичик тури – Galaxy S5 mini смартфони 1 200 000 сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Galaxy S5 mini смартфонида 4,5 дюймли Super AMOLED дисплей, 1,4 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 1,5 Гб тезкор хотира, 8 мегапикселли асосий камера, 2100 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган.
Унда Galaxy S5 смартфонидаги каби S Health, юрак уришини назорат қилиш, бармоқ изи сканери, NFC функциялари мавжуд. Унда ҳам LTE модули ўрнатилган бўлиб, қурилма сув ва чангга қарши ҳимояланганлик – IP67 сертификатига эга.
Samsung Galaxy S5 смартфонида эса 5,1 дюймли дисплей, 2 Гб тезкор ва 128 гигабайтгача кенгайтириш мумкин бўлган 16 Гб ички хотира, 2 мегапикселли олд ва 16 мегапикселли орқа камера, 2,5 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 801 процессори, 2800 мА·соат қувватга эга батарея, Android 4.4.2 операцион тизими ўрнатилган. Уни «Флешка» савдо мажмуасида 1 800 000 сўмдан сотиб олиш мумкин.
Изоҳ (0)