Дзюдо бўйича 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида Осиё ўйинларида иштирок этаётган Дилшод Чориев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига кумуш медални қўшди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Ўзбекистонлик спортчи финалда япониялик Юя Ёшида билан беллашди. Баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва ҳар иккала спортчи иккитадан «шидо» (огоҳлантириш) олди. Қўшимча бўлимларда дзюдочиларга яна биттадан огоҳлантириш берилди. Қўшимча бўлим уч ярим дақиқага яқинлашганида япон курашчиси «юко» баҳосини ишлади ва олтин медални қўлга киритди.
Дилшод Чориевнинг кумуш медали Ўзбекистон делегацияси учун биринчи кумуш бўлди. Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси ҳисобида яна тўртта бронза медаль бор.
Изоҳ (0)