Бугун Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё Ўйинлари — 2014 доирасида Ўзбекистон ва Бангладеш олимпия термалари бир-бири билан куч синайди. Мазкур учрашув «Спорт» телеканали студиясида шарҳланиб, қисман намойиш этилади.
«Спорт» телеканалидаги манбамизнинг маълум қилишича, айни дамда учрашувни намойиш этиш ва уни шарҳлаш борасида керакли ишлар амалга оширилмоқда.
Мутахассислар мазкур учрашувни телеканал студиясида шарҳлаб, кечки дастурларда намойиш этади.
Изоҳ (0)