Смартфон ёки планшетда мобил дастурлардан фойдаланиш кўрсаткичлари ўтган бир йил ичида 21 фоизга ошган. Бу ҳақда TechCrunch маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Бугунги кунда тахминан 1,5 миллиард дона мобил қурилмалардан фаол фойдаланилади ва уларда 28 минг хил мобил дастур ўрнатилган. Қуйида 2013 йилнинг августидан, жорий йилнинг августига қадар рукнлар бўйича мобил дастурлардан фойдаланишнинг ўсиш кўрсаткичларини кўришингиз мумкин:
- Мусиқа тинглаш – 79%;
- Соғлик ва фитнес – 51%;
- Ижтимоий тармоқлар – 49%;
- Саёҳат – 28%;
- Спорт – 16%;
- Ўйинлар – 15%;
- Янгиликлар – 14%.
Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида смартфонларга дастур ўрнатиб бериш нархлари билан «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)