WWW.uz ҳисоблагичи бўйича UZ миллий домени интернет-фестивали ғолиблари аниқланди. Ўз йўналишида биринчи ўринни эгаллаган сайтлар Uzinfocom марказининг махсус совғалари, хусусан, оригинал ҳайкалча ва Uzinfocom хизматларидан фойдаланиш учун 300 минг сўмлик ваучер билан тақдирланади. Бу ҳақда Uzinfocom марказининг «Интернет технологии» сайти хабар бермоқда.
Ҳафта давомида тўпланган маълумотларга кўра, «Дарё» UZ домени интернет-фестивалининг энг оммабоп ОАВ сайти йўналишида биринчи ўринни эгаллади.
Ғолиблар WWW.uz сайтида берилиб бориладиган хост (уникал ташрифчи)лар миқдорига қараб аниқланди.
Ғолиблар қаторидан Muz.uz (маданият соҳасидаги энг яхши сайт), Lex.uz (давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт), Stadion.uz (спорт соҳасидаги энг яхши сайт) ва бошқа сайтлар ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, UZ миллий домени интернет-фестивали финалчилари аниқлангани хабар қилинган эди.
InfoCom-2014 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасидаги интернет-фестивал натижаларини эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлашга бағишланган тадбир 22 сентябрь куни «Ёшлар ижод саройи»да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)