Янги тақдим этилган iPhone 6 ҳамда iPhone 6 Plus учун олдиндан буюртма қилиш бошлангани ва янги смартфонлар рекорд ўрнатаётгани ҳақида аввал хабар берилган эди.
TechCrunch маълумотига асосланиб «Пароль» нашрининг хабар беришича, Apple янги смартфонлари учун олдиндан буюртма қабул қилишни бошлаганидан сўнг, 24 соат ичида 4 миллион дона iPhone 6 смартфонлари сотилган.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда тақдим этилган iPhone 5 смартфони 24 соат ичида 2 миллион дона, 2013 йилда тақдим этилган iPhone 5s ва iPhone 5c смартфонлари эса илк суткада 2,2 миллион дона сотилган эди.
Шунингдек, «Пароль» нашрида энг арзон iPhone 6 смартфонлари қаерда сотилаётгани ҳамда Ўзбекистонда сотилаётган Apple смартфон ва планшетларининг нархлари билан танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)