Кеча Тошкент шаҳрида бир ҳафта давом этган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги куни юнон-рум кураши усталари учта вазн тоифасида чемпион ҳамда совриндорларни аниқлаб берди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
59 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан ўзбекистонлик спортчи Элмурод Тасмурадов бронза медалга сазовор бўлди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иккинчи бронза медали бўлди. Ундан аввалроқ, Бекзод Абдураҳмонов Ўзбекистон терма жамоасига дастлабки медаль — бронза медални тақдим этган эди.
Сўнгги кун натижалари:
59 килограмм:
1. Ҳамид Сориан (Эрон)
2. Мингиян Семёнов (Россия)
3. Элмурод Тасмурадов (Ўзбекистон)
3. Стинг-Андре Берге (Норвегия)
71 килограмм:
1. Чингиз Лабазанов (Россия)
2. Юнус Озел (Туркия)
3. Афшим Бабангард (Эрон)
3. Расул Чунаев (Озарбайжон)
98 килограмм:
1. Артур Алексанян (Арманистон)
2. Оливер Хаслер (Германия)
3. Қосим Ризои (Эрон)
3. Ченк Илдем (Туркия)
Изоҳ (0)