20 ёшли Жастин Бибернинг 22 яшар хонанда Селена Гомес билан унаштирув маросими бўлиб ўтди. Улар тез орада куёвнинг ватани Канадада турмуш қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Сегодня» хабар берди.
Селена Гомес Жастин Бибер билан 2010 йилда танишган. Орадан бир йил ўтиб, улар муносабатларининг жиддийлигини расман эълон қилиб, бир-бирининг ота-оналари билан танишган.
2012 йил кузига келиб, жуфтлик қаттиқ уришиб қолади ва Гомес севимли инсонининг доимий хиёнатлари ва «қутурган мухлисалари»га ортиқ чидай олмаслигини маълум қилади. 2014 йил бошида ярашиб олган жуфтлик яна учраша бошлади.
Куни кеча эса икки севишганга яқин кишилардан бири Жастин ва Селенанинг турмуш қуриш борасидаги қарори ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, хонандалар яқинда ҳеч кимга эълон қилмай унаштирилиб, бир-бирига узук тақдим этган ва тўй ҳақида келишиб олган.
Маълум қилинишича, Жастин тез кунларда расман никоҳдан ўтиш учун Селенани Канадага олиб кетади.
Изоҳ (0)