Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида 1,2 миллион сўмдан сотилаётган Alcatel One Touch Hero смартфонининг давомчиси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Янги смартфон Alcatel One Touch Hero 2 деб номланади ва унда 6 дюйм 1920×080 пикселли HD дисплей, саккиз ядроли MediaTek MT6592 процессори, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+MicroSD), 5 мегапикселли олд ва 13 мегапиксели орқа камера, 3100 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган.
Смартфон алюмин корпус, Bluetooth 4.0, Wi-Fi, 4G LTE модулига эга ва Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди. У 350 евродан сотувга чиқарилади.
Изоҳ (0)