2014 йил 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида ўтказиладиган XVII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини 296 нафар спортчи спортнинг 32 тури бўйича ҳимоя қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
16 сентябрь куни соат 09:30 да Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги раҳбарияти ҳамда Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида ўтказиладиган XVII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган делегация аъзолари иштирокида пойтахт марказидаги Мустақиллик майдонида жойлашган Бахтиёр она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилади.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари 17 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрига йўл олади.
18 сентябрь куни XVII ёзги Осиё ўйинларининг иштирокчилари истиқомат қиладиган Олимпия қишлоғида Ўзбекистон Республикаси байроғини кўтарилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтади.
19 сентябрда эса XVII ёзги Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Очилиш тантаналарида Ўзбекистон байроғини икки карра Олимпиада ўйинлари совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Ришод Собиров стадион узра олиб ўтади.
Изоҳ (0)