«Пароль» нашри 7 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида энг кўп сотилаётган, арзон ва яхши хусусиятларга эга смартфон қайси эканлиги юзасидан сўровнома ўтказди. Сўровнома натижаларига кўра, Samsung Galaxy S3 mini смартфони ушбу номга лойиқ деб топилди.
Samsung Galaxy S3 mini смартфони 10 август ҳолатига кўра Тошкент шаҳрида сотилаётган энг арзон смартфонлардан қиммат, аммо кўпчилик томонидан у – ҳамёнбоп ва яхши хусусиятларга эга смартфон деб қабул қилинмоқда. «Флешка» савдо мажмуасида ушбу смартфон 540 000 сўмдан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Galaxy S3 мини смартфони 2012 йил октябрда тақдим этилган. Унда 4 дюйм 480×800 пикселли Super AMOLED дисплей, 1 Гб тезкор ва MicroSD ёрдамида 32 гигабайтгача кенгайтириш мумкин бўлган 8 ёки 16 гигабайтли ички хотира, VGA олд ва 5 мегапикселли орқа камера, 1 ГГц частотага эга икки ядроли Cortex-A9 процессори, 1500 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. У Android 4.1 Jelly Bean операцион тизимида ишлайди.
Шунингдек, «Пароль» нашрининг «Тошкентда энг кўп сотилаётган, қиммат ва яхши хусусиятларга эга смартфонлар» номли мақоласини ўқишни тавсия қиламиз.
Изоҳ (0)