Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани марказидаги 18-болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бир юз эллик ўринли мазкур мактабда ёшлар ўзбек миллий ва замонавий чолғу асбоблари, анъанавий хонандалик, рақс, эстрада, тасвирий ва амалий санъат ва бошқа йўналишлар бўйича таълим-тарбия олмоқда. Даргоҳнинг янги биносида ҳар бир йўналиш бўйича синф хоналари, замонавий концерт зали мавжуд. Тез орада бу ерда ҳайкалтарошлик ва ганч ўймакорлиги гуруҳлари ҳам ташкил этилади.
Яқинда, шунингдек, Қоракўл, Жондор туманлари ва Бухоро шаҳрида ҳам болалар мусиқа ва санъат мактабларининг янги қурилган ҳамда реконструкция қилинган бинолари фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)